Realme 16Т смартфони 8000 мАс сиғимли аккумулятор билан тақдим этилади
Realme компанияси ўзининг янги Realme 16Т смартфонини 22-май куни расман тақдим этишини эълон қилди. Ушбу модел ўзидан аввалги Realme 15Т смартфонининг муносиб вориси бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги қурилманинг асосий ўзига хослиги — 8000 мАс сиғимга эга улкан аккумуляторидир. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, ушбу батарея смартфоннинг уч кунгача қувватланмасдан ишлашини таъминлайди. Шунингдек, қурилма 45 Вт қувватдаги тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди.