Банкдан ҳужжатсиз 500 долларгача хорижий валюта олишга рухсат берилди
Ўзбекистонда банк хизматлари соҳасида яна бир қулайлик жорий этилмоқда. Эндиликда фуқаролар банклардан 500 АҚШ долларигача бўлган нақд хорижий валютани шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз олиш имконига эга бўлади.
Мазкур янгилик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган ҳамда 8 май куни давлат рўйхатидан ўтказилган идоравий ҳужжатда белгиланган.
Янги қоидаларга мувофиқ, банк мижозларини текшириш жараёни (идентификация) маълум суммагача соддалаштирилади. Яъни...