Озода Нурсаидованинг сирли севгани ким?
Ўзбекистоннинг таниқли хонандаларидан бири Озода Нурсаидова навбатдаги интервьюси давомида шахсий ҳаёти билан боғлиқ саволларга ҳам муносабат билдирди. Суҳбат жараёнида журналист хонандага аввалроқ айтган “Менга совчи юборманглар, севганим бор” деган гапини эслатиб, мухлисларни қизиқтираётган саволни ўртага ташлади.
“Бу гапни айтганингизга яраша, энди севган инсонингизни ҳам таништирмайсизми?” дея ҳазиломуз тарзда савол берди.
Озода Нурсаидова эса бу саволга кулиб жавоб қайтариб, сирни тўлиқ очиқламади.