OpenAI ChatGPTдаги ғалати "гоблинлар босқини" муаммосини бартараф этди
OpenAI компанияси ChatGPT моделида юзага келган ноодатий носозликни тан олди. 5.1 версияси чиққандан сўнг, чат-бот ҳатто фантастикага алоқадор бўлмаган мавзуларда ҳам гоблинлар, гремлинлар ва бошқа афсонавий мавжудотларни тез-тез тилга ола бошлади. Компания маълумотларига кўра, "гоблин" сўзининг ишлатилиш даражаси модел релизидан сўнг 175 фоизга, айрим режимларда эса қарийб 3900 фоизга ошиб кетган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Муаммо ChatGPT'нинг "нердй" деб номланган махсус режими билан боғлиқ бўлиб чиқди.