Приме Видео иловасида TikTok услубидаги Клипс функцияси ишга туширилди
Amazon компанияси Приме Видео иловасига “Клипс” деб номланган қисқа видеолар тасмасини қўшганини эълон қилди. Дастлаб АҚШ фойдаланувчилари учун тақдим этилаётган ушбу функция томошабинларни қизиқтириш ва уларни тўлиқ фильмлар ёки сериалларни кўришга ундаш мақсадида яратилган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Фойдаланувчилар ушбу қисқа видеолар орқали фильмларни ўз кузатув рўйхатига қўшиши, дўстлари билан улашиши ёки обуна орқали тўлиқ контентга кириш ҳуқуқини олиши мумкин. Приме Видео...