Сан-Франциско кўчмас мулк бозорида ғайритабиий ўсиш кузатилмоқда
Сан-Франциско кўчмас мулк бозори ўзининг қимматлиги билан доим ажралиб турган бўлса-да, ҳозирги рекорд даражадаги савдолар барча тасаввурлардан ошиб кетди. Масалан, Ков Ҳоллов мавзесидаги уй 7,95 миллион долларга баҳоланган бўлса-да, якунда 15 миллион долларга сотилди. Сотувчилар 2020-йилда 7,8 миллион долларга харид қилган мулкини беш йилга етмай икки баробар қимматроққа пуллашга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Бозордаги бу ҳолат фақат ўта қимматбаҳо уйлар билан чекланиб қолмаяпти.