Пол Скоулз Арсенал жамоасини зерикарли деб атади
Манчестер Юнайтед афсонаси Пол Скоулз Микел Артета бошқарувидаги Арсенал жамоасини кескин танқид остига олди. У жамоанинг Англия Премер-лигаси ва Чемпионлар лигасида ғолиблик учун курашаётганига қарамай, уларнинг ўйин услубини "зерикарли" деб баҳолади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Арсенал 2004-йилдан буён илк бор чемпионликка яқин турибди ва Чемпионлар лигаси финалида PSJга қарши майдонга тушишга тайёрланмоқда. Шунга қарамай, Скоулз бу жамоани тарихий буюк жамоалар қаторига қўшишга шошилмаяпти.