Ҳарри Кейн «Олтин тўп» пойгасида ҳозирча пешқадам...
Жаҳон футболидаги энг нуфузли шахсий совринлардан бири ҳисобланган “Олтин тўп” учун кураш тобора қизғин тус олмоқда. Машҳур Goal нашри 2026 йилги мукофот учун янгиланган рейтингни эълон қилди ва рўйхатда айрим кутилмаган ўзгаришлар ҳам кузатилди.
Нашр маълумотига кўра, ҳозирча Германиянинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн асосий фаворит бўлиб турибди. Англиялик голеадорнинг барқарор ўйини, голлари ва ҳал қилувчи баҳслардаги юқори самарадорлиги уни рейтинг етакчиси сифатида сақлаб турибди.