Глобал бозорда иҚОО З11 смартфони тақдим этилди: нархи ва техник хусусиятлари
иҚОО З11 смартфони Хитойдан ташқари бозорларда сотувга чиқди. Қурилманинг 8/256 GB хотирага эга версияси 410 доллар, 12/256 GB ҳажмли варианти эса 560 доллар этиб белгиланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Смартфон Qualcomm Snapdragon 7с Ген 4 платформасида ишлайди. Унинг энг эътиборли жиҳати 9020 мА/соат сиғимли аккумулятор бўлиб, у 90 Вт тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди.
Қурилма 6,83 дюймли АМОЛEД дисплей билан жиҳозланган бўлиб, у 2800 х 1260 пиксел аниқлигини ва 144 Гтс янгиланиш тезлигини тақдим этади.