иҚОО З11х смартфони глобал бозорга чиқди: 7200 мА/соат батарея ва ИП69 ҳимояси
Аввалроқ фақат Хитой бозори учун мўлжалланган иҚОО З11х смартфони эндиликда глобал миқёсда, хусусан, Малайзияда сотувга чиқарилди. Қурилма ўзининг мустаҳкам корпуси ва катта сиғимли батареяси билан фойдаланувчилар эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Смартфон 6,76 дюймли ИПС дисплей билан жиҳозланган бўлиб, у 2344 х 1080 пикселли аниқликни тақдим этади. Қурилма MediaTek Dimensity 7400-Турбо процессори асосида ишлайди, бу эса кундалик вазифаларни бажаришда барқарор унумдорликни таъминлайди.