Торонтода СМС-бластер орқали фирибгарлик қилган гуруҳ қўлга олинди
Торонто полицияси шаҳарнинг марказий қисмида СМС-бластер қурилмасидан фойдаланиб, минглаб одамларга зарарли хабарлар юборган уч нафар шахсни ҳибсга олди. 2025-йилнинг ноябрь ойидан буён фаолият юритиб келган ушбу гуруҳга нисбатан 44 та айблов илгари сурилди. Расмий маълумотларга кўра, бу Канадада қайд этилган илк шундай ҳолатдир. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
СМС-бластерлар мобил алоқа минораларини сохталаштириш ва кучлироқ сигнал тарқатиш орқали яқин-атрофдаги смартфон ҳамда планшетларни ўзига улашга мажбур қилади.