Россияда қоронғу материяни изловчи янги гамма-телескоп яратилди
Россия Миллий тадқиқот ядро университети (МИФИ) олимлари замонавий астрофизиканинг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган янги гамма-телескоп прототипини ишлаб чиқди. Мазкур қурилма юқори энергияли гамма-нурланишни ўрганиш, шунингдек, қоронғу материя ва сирли гамма-чақнашлар сигналларини аниқлаш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги ишланманинг асосий афзаллиги — гамма-квантларни зарядланган космик зарралардан ажратиб олиш қобилиятининг юқорилигидир. МИФИ вакилларининг таъкидлашича...