Ливерпул мухлислар норозилигидан сўнг чипталар нархи бўйича режани бекор қилди
Ливерпул клуби мухлислар кенгаши билан олиб борилган музокаралардан сўнг, чипталар нархини уч йил давомида ошириш бўйича аввал эълон қилинган стратегиядан воз кечди. Март ойида тақдим этилган дастлабки режа уч мавсум давомида инфляция даражасига қараб чипталар нархини босқичма-босқич оширишни назарда тутган эди, бироқ бу мухлислар гуруҳлари томонидан кескин танқид қилинди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Янги келишувга кўра, 2026-27 йилги мавсумда чипталар нархи атиги уч фоизга оширилади...