“Met Gala”даги Иша Амбанининг 24 миллион долларлик образи диққат марказида бўлди
Осиёнинг энг бой инсонларидан бири Мукеш Амбанининг қизи Иша Амбани бу йилги “Met Gala” тадбирида диққат марказида бўлди. Унинг қимматбаҳо образи ва ноёб тақинчоқлари кечанинг энг муҳокама қилинган чиқишларидан бирига айланди.
Маълум қилинишича, Иша Амбани таққан зеб-зийнат буюмларининг умумий қиймати тахминан 24 миллион долларни ташкил этган.
Тақинчоқларда 1800 каратдан ортиқ олмос ва нодир зумрад тошлардан фойдаланилгани айтилмоқда. Шунингдек, у кийган либос ҳам ўзига хослиги билан ажралиб турган.