Онанинг бепарволиги уч ёшли бола ўлимига сабаб бўлди
Фото: Видеодан кадр
Она фарзандини машинада 12 соатга унутиб қолдирди. Оқибатда 3 ёшли бола ҳалок бўлди.
Воқеа Мексиканинг Мехикали шаҳрида юз берган. Тергов маълумотларига кўра, бола онаси билан кечаси уйга қайтгач автомобилда қолиб кетган. У болалар ўриндиғида хавфсизлик камарига боғланган ҳолда бўлган ва 12 соатдан ортиқ вақт давомида ёпиқ машинада қолган.
Эртаси куни соат тахминан 13:30 да бир аёл автомобил ичидаги болани пайқаб, ёрдам чақирган. Воқеа жойига етиб келган...