Ўзбекистонда ишга кириш жараёни янада осонлаштирилмоқда
Ўзбекистонда ишга жойлашиш жараёнини енгиллаштириш ва ортиқча бюрократик тўсиқларни қисқартиришга қаратилган янги қонун лойиҳаси муҳим босқичдан ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси меҳнат муносабатларини рақамлаштиришга қаратилган ушбу ҳужжатни биринчи ўқишда маъқуллади.
Янги ислоҳотлар асосан ишга қабул қилиш жараёнидаги қоғозбозликни камайтириш ва барча жараёнларни электрон тизим орқали соддалаштиришни назарда тутади.
Қонун лойиҳасига кўра, эндиликда ходимни расмий ишга қабул қилишда...