2025 йилда 6 блогер миллиардлаб даромаддан қанча солиқ тўлади?
Фото: Солиқ қўмитаси
Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларда миллионлаб кузатувчиларга эга машҳур блогерларнинг даромадлари ва солиқ фаолияти таҳлил қилинди. Солиқ қўмитасида блогерлар иштирокида ўтказилган учрашувда маълум қилинишича, 3 миллиондан ортиқ обуначига эга олти нафар топ блогер 2025 йил давомида жами 2,7 миллиард сўм даромад топган.
Расмий ҳисоботларга кўра, улар бюджетга 110,4 миллион сўм миқдорида солиқ тўлаган. Мазкур блогерлар бир йил давомида 360 та сторис ва 184 та реклама пости жойлаштиргани аниқланган.