Майкл Оуэн: Ливерпул Муҳаммад Салах ўрнига Джаррод Боуэнни сотиб олиши керак
Ливерпул жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн Муҳаммад Салах кетганидан сўнг, унинг ўрнини босадиган энг муносиб номзод сифатида Вест Хем Юнайтед форварди Джаррод Боуэнни кўрсатди. Мисрлик юлдузнинг мавсум якунида жамоадан кетиши кутилаётган бир пайтда, Мерсисайд клуби қанот ҳужумчиси позициясини кучайтириш муаммосига дуч келмоқда. Бу ҳақда Goal.kom хабар беради.
талкСПОРТ радиоси эфирида собиқ футболчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди: "Мен дўстларимга ҳам айтгандим, агар имконият бўлса, айнан Боуэнни сотиб олган бўлардим.