Луис де ла Фуенте: Ламине Ямал ҳеч нарсани текинга олмайди
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуенте Барселона юлдузи Ламине Ямалнинг машғулотлардаги фидойилигини юқори баҳолади. 18 ёшли вингер 2026-йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида кунига уч соатдан ортиқ вақтини машғулотларга сарфламоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Де ла Фуентенинг таъкидлашича, Ямалнинг муваффақияти фақат табиий истеъдод билан боғлиқ эмас. Футболчи спорт залида, физиотерапевт, нутрициолог ва психолог назорати остида қаттиқ ишламоқда. Мураббий буни "кўринмас машғулот" деб атаб...