Тошкент кўчаларидаги ноодатий транспорт воситаси ижтимоий тармоқларда шов-шув уйғотди
Тошкентда икки дўст ноодатий транспорт воситасини ясаб, шаҳар кўчаларида сайр қилди. Улар икки самокат устига диван ўрнатиб, ушбу конструкцияда ҳаракатланган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода транспорт воситаси кўчалар бўйлаб бемалол ҳаракатланаётгани акс этган. Бу ҳолат йўловчилар ва интернет фойдаланувчиларининг эътиборини тортди.
Айримлар ушбу ғояни ҳазиломуз тарзда “энг қулай жамоат транспорти” деб атаган. Бошқалар эса уни “VIP ўринли транспорт” сифатида баҳолаган.
Шу билан бирга...