Vivo X300 Ultra глобал бозорга чиқди: 200 MP камерали янги флагман
Vivo компанияси ўзининг янги флагмани Vivo X300 Ultra смартфонини Хитойдан ташқари халқаро бозорларда, хусусан, Ҳиндистонда тақдим этди. Қурилма 12/512 GB ва 16/512 GB хотира вариантларида сотувга чиқарилган бўлиб, уларнинг нархи мос равишда 1695 ва 1800 долларни ташкил этади. Шунингдек, фойдаланувчилар 295 доллар эвазига 400 мм гача фокус масофасини таъминловчи телеконверторни харид қилишлари мумкин. Бу ҳақда Ixbt.kom хабар беради.
Смартфоннинг асосий устунлиги унинг илғор камера тизимидир.