Микел Артета Букайо Сака ва Виктор Гёкересни алоҳида эътироф этди
Арсенал Чемпионлар лигаси ярим финалида Атлетико Мадрид устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Икки ўйин натижасига кўра 2:1 ҳисобида устун келган Микел Артета шогирдлари 20 йиллик танаффусдан сўнг мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига чиқишди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Микел Артета учрашув тақдирини ҳал қилган Букайо Сака ҳақида илиқ фикрлар билдирди. "У жуда ўзига хос футболчи. Агар кимдир ғалаба голини уриши керак бўлса, бу айнан Сака бўлиши керак эди"...