Эрондан 41 нафар ўзбекистонлик ватанга хавфсиз олиб келинди
Эрондан 41 нафар Ўзбекистон фуқароси Туркманистон орқали транзит йўли билан ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг Ашхобод ва Теҳрондаги дипломатик ваколатхоналари жараённи мувофиқлаштирган. Шунингдек, Туркманистоннинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда виза ва транспорт масалалари тезкор ҳал қилинган.
Фуқаролар Сарахс–Серахс ҳамда Гаудан–Бажгиран чегара пунктларида кутиб олинган. Улар дипломатик ходимлар кузатувида...