Google Chrome рухсатсиз 4 ГБ ҳажмли AI моделини юкламоқда
Google Chrome браузери фойдаланувчиларнинг розилигисиз уларнинг қурилмаларига 4 ГБ ҳажмдаги Gemini Нано сунъий интеллект моделини юклаб олишни бошлади. Ушбу жараён ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ва рад этиш имкониятисиз амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Thatprivacyguy.com хабар беради.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, фойдаланувчи ушбу моделни ўчириб ташлаган тақдирда ҳам, браузер уни автоматик равишда қайта юклаб олади. Фақатгина корпоратив бошқарув воситаларидан фойдаланган ҳолда ушбу жараённи тўхтатиш имкони мавжуд.