Санкт-Петербургда 5-9 май кунлари мобил интернет чекланади
Санкт-Петербург шаҳрида Москвадан сўнг мобил интернетга кириш вақтинча чекланади. Ушбу чекловлар 5 майдан 9 майгача амал қилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Уяли алоқа операторлари бўлажак чоралар ҳақида абонентларни SMS орқали огоҳлантиришни бошлади. Фойдаланувчиларга Wi-Fi тармоғидан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Чекловлар даврида овозли алоқа хизматлари одатдаги тартибда ишлашда давом этади. Аввалроқ Москва аҳолиси ҳам худди шундай вақтинчалик чекловлар ҳақида огоҳлантирилган эди.