Катие Ҳаун криптостартапларни қўллаб-қувватлаш учун 1 млрд доллар жалб қилди
"Андреессен Ҳороwитз" компаниясининг собиқ инвестори Катие Ҳаун криптовалюта ва блокчейн стартапларини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги фондлар орқали 1 млрд доллар маблағ жалб қилганини эълон қилди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
"Bloomberg" нашрининг хабар беришича, ушбу сармоя турли босқичдаги стартапларга йўналтирилади. Шунингдек, маблағлар муқобил активлар, жумладан, олтин ва бошқа товарлар ҳамда молиявий хизматларга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳам ишлатилади.
...