Ўзбекистонда ҳаво 38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
Ўзбекистонда жорий ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 4 май — душанба куни республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида ноустувор об-ҳаво шароити сақланиб туради. Тошкент, Самарқанд вилояти, Жиззах вилояти, Сирдарё вилояти ҳамда Фарғона водийси ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23–26 даража атрофида бўлади. Шимолий, жанубий ва чўл...