Фарғонада алиментдан қочиб аёли ва қизини ўлдирган эркак 19 йилга қамалди
Фарғона вилоятида жамоатчиликни ларзага солган мудҳиш жиноят юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Ўзбекистон туманида эркак алимент тўламаслик мақсадида ўз турмуш ўртоғи ва кичик ёшли фарзандини ҳаётдан маҳрум этгани учун узоқ муддатга қамалди.
Маълум бўлишича, 2025 йил 3 ноябрь куни маст ҳолатда қайнотасининг уйига келган фуқаро аёли билан учрашган. Илгари аёл алимент ундириш бўйича судга мурожаат қилган ва суд қарорига кўра эркак 15 суткага қамалган эди.