Операторлар Москвада 5-9 май кунлари интернет узилишидан огоҳлантирди
"Beeline" оператори Москва аҳолисини 5 майдан 9 майгача мобил интернет ва SMS хизматларида узилишлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
"Москва 24" нашрига кўра, алоқа операторлари фойдаланувчиларга тегишли хабарларни юборишни бошлаган. Хабарномада айтилишича, чекловлар байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш вақтидаги хавфсизлик чоралари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Оператор мижозларга интернетга уланиш учун олдиндан Wi-Fi тармоқларидан фойдаланишни маслаҳат бермоқда.