Кэррик «Юнайтед» ғалабасини баҳолаб, Чемпионлар лигаси ҳақида гапирди
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик «Ливерпул»га қарши драматик тарзда қўлга киритилган (3:2) ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Мутахассис ушбу баҳсни жамоа учун муҳим синов сифатида баҳолади.
Унинг таъкидлашича, учрашув давомида «қизиллар» кўплаб вазиятларда тўғри қарорлар қабул қилди ва режа асосида ҳаракат қилди. «Ўйин умуман олганда яхши ўтди. Кўп эпизодларда биз ўзимизни тўғри тута олдик. Танаффусдан кейин ўйин манзараси бироз ўзгарди, айрим хатоларга йўл қўйдик, аммо бу футболнинг табиий қисми.