Агуэро Ҳусанов ва О'Райлини келажак юлдузлар деб баҳолади
Аргентиналик афсонавий ҳужумчи Серхио Агуэро «Манчестер Сити»нинг жорий мавсумдаги муваффақиятларида ёш футболчилар — Нико О'Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ҳиссаси катта эканини алоҳида таъкидлади. Унинг фикрича, айнан шу икки иқтидор эгаси жамоанинг ички требл учун курашида муҳим рол ўйнамоқда.
«Шаҳарликлар» тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланган Агуэро О'Райлини жуда юқори баҳолаб, уни PFA талқини бўйича йилнинг энг яхши ёш футболчиси совринига асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрмоқда.