Қосимов дурангни баҳолаб имкониятлар ва камчиликларни очиқлади
Суперлиганинг 11-турида ОКМК ва «Нефтчи» ўртасидаги 0:0 ҳисобидаги дурангдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Таҗрибали мутахассис баҳс кутилганидек шиддатли ва муросасиз ўтганини таъкидлади.
— Кутилган ўйин бўлди. Қаршимизда амалдаги чемпион — кучли ва малакали футболчиларга эга жамоа. Улар очиқ футбол кўрсатишга ҳаракат қилади, биз ҳам шундай услубни ёқтирамиз. Бугунги учрашув курашларга бой, қизиқарли кечди.