Ўзбекистонда валюта облигациялари чиқариш тартиби расман тасдиқланди
Адлия вазирлиги томонидан капитал бозорида янги молиявий инструментларни жорий этишга қаратилган муҳим ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди. Гап чет эл валютасида ифодаланган облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш тартибини белгилаб берувчи меъёрий ҳужжат ҳақида бормоқда. У «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, валюта облигациялари — номинал қиймати ва даромади хорижий валютада белгиланадиган эмиссиявий қимматли қоғоз ҳисобланади....