Даромадлар фарқи кескин: Тошкент етакчи ҳудудлар ортда қолмоқда
2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 263,2 триллион сўмга етди. Реал ўсиш 7,8 фоизни ташкил этганига қарамай, иқтисодий тенгсизлик муаммоси ҳамон долзарблигича қолмоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, мамлакат бўйича ўртача жон бошига даромад 6,9 миллион сўмни ташкил этган, аммо пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги фарқ жуда катта.
Айниқса, Тошкент шаҳрида аҳоли даромадлари кескин юқори бўлиб, ўртача 19,1 миллион сўмга етган. Бу кўрсаткич...