Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти атрофида шов-шувли баҳслар
Ўзбек эстрадасининг примадоннаси Юлдуз Усмонованинг навбатдаги Америка гастроллари кутилмаган тўсиқларга дуч келмоқда. Океан ортидаги санъатсеварлар интиқлик билан кутаётган концерт атрофида сиёсий кескинлик юзага келди. Zamin.uz Нью-Йорк штатида авж олаётган мазкур вазият тафсилотларини тақдим этади.
Сиёсатчиларнинг эътирози: Концерт тўхтатиладими?
Шу йилнинг 9 май санасида Нью-Йоркнинг машҳур Брайтон-Бич ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган байрам дастури баҳс-мунозаралар марказида қолди.