Милтиқ билан дўконга кирган шахсга суд ҳукми чиқарилди
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида содир бўлган шов-шувли воқеа юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. 2025 йил октябрь ойида 33 ёшли Д.К. ТОЗ-34 русумли ов милтиғи билан дўконга бостириб кириб, турмуш ўртоғини калтаклагани учун жавобгарликка тортилди.
Тергов материалларига кўра, можарога молиявий низо сабаб бўлган. Айбланувчи Россия Федерациясидан турмуш ўртоғига юборган 3500 АҚШ доллари ва 100 миллион сўмдан ортиқ маблағни қайтаришни талаб қилган. Шу талаб ижроси атрофида келиб чиққан тортишув кескинлашиб, зўравонликка айланган.