«Чорсу» метро бекатини сув босиши муаммоси яна такрорланди
Тошкентда кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида «Чорсу» метро бекатининг кириш қисми яна сув остида қолди. Мутахассислар бу ҳолат тасодиф эмаслигини, балки йиллар давомида такрорланиб келаётган тизимли муаммо эканини таъкидламоқда.
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, бу каби ҳолат илк бор кузатилмаяпти. Унинг айтишича, 2014 йил май ойида ҳам худди шундай вазият юзага келган, 2023 йил апрель ойида эса пойтахтдаги бир нечта метро бекатларини сув босган эди. Демак, бу муаммо вақт ўтиши билан бартараф этилмаган...