АҚШдан депортация қилинган 26 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Тошкент халқаро аэропортига АҚШдан махсус чартер рейс орқали 26 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Маълум қилинишича, ушбу шахслар Америка Қўшма Штатлари миграция қонунчилигини бузгани сабабли депортация қилинган.
Ватандошларнинг қайтарилиши икки давлатнинг тегишли идоралари ўртасида мувофиқлаштирилган тарзда ташкил этилди. Барча жараёнлар белгиланган тартиб-қоидалар асосида амалга оширилиб, фуқароларнинг хавфсиз ва тизимли тарзда юртга қайтиши таъминланди.
Мутасаддилар таъкидлашича...