Месси гол уришига қарамай, "Интер Майами" клуби "Орландо"га имкониятни бой берди
"Интер Майами" ўз майдонида "Орландо Сити"га қарши ўйинда 3:0 ҳисобида олдинда бораётганига қарамай, якунда 4:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ Лионель Месси фаоллик кўрсатди. У битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Биринчи бўлимда Луис Суарес ва Герман Бертераме ҳужумда яхши ҳаракат қилди. Жамоа танаффусгача рақиб дарвозасига 10 та аниқ зарба йўллади.
Бироқ иккинчи бўлимда "Орландо Сити" устунликни ўз қўлига олди.