Куру космодромидан 32 та Amazon сунъий йўлдоши билан "Ариане 6" ракетаси учирилди
30 апрель куни Европанинг оғир тоифадаги "Ариане 6" элтувчи ракетаси Куру космодромидан парвоз қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ракета бортида глобал интернет тармоғи учун мўлжалланган "Amazon Лео" лойиҳасининг 32 та сунъий йўлдоши жойлашган.
Парвоз "Арианеспаcе" компанияси томонидан амалга оширилди ва бу "Ариане 6" ракетасининг еттинчи миссияси ҳисобланади.
Миссия режасига кўра, ракета фойдали юкни паст Ер орбитасига олиб чиқиши ва сунъий йўлдошларни икки соат ичида жойлаштириши керак.