Испания ва Миср ўртасидаги ўйинда мухлислар диний камситишга йўл қўйишди
Испания ва Миср терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви (0:0) вақтида мухлисларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари футбол оламида кескин норозиликларга сабаб бўлди. Стадионга ташриф буюрган испан ишқибозлари рақиб жамоага қарата диний мазмундаги ҳақоратли сўзларни айтиб бақиришган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда мухлисларнинг «сакрамаган одам мусулмондир» қабилидаги ҳайқириқлари аниқ эшитилган. Ушбу ҳолатга Испания терма жамоаси ва "Барселона" клуби...