Эндиликда кредит учун картадаги пуллар охиригача ечиб олинмайди
Энди Ўзбекистонда банклар пластик карта ҳисобидан автоматик тарзда пул чиқариши учун картада камида 1 236 000 сўм миқдорда маблағ қолиши шарт. Янги тартиб жорий йилнинг 15 апрель санасидан бошлаб амалга киритилгани ҳақида Ахборот дастури орқали маълум қилинди.
Унга кўра, карта ҳисоб рақамларида минимал камайтириб бўлмайдиган қолдиқ белгиланди. Ушбу миқдор базавий ҳисоблаш қийматининг 3 бараварига тенг бўлиб, ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра 1 миллион 236 минг сўмни ташкил қилади. Янги тартибнинг асосий моҳияти шундаки...