Озарбойжон кубоги. «Сабаҳ» «Қорабоғ»ни мағлуб этиб финалга чиқди
Озарбойжон кубоги яримфинал босқичида «Сабаҳ» ва «Қорабоғ» ўртасидаги жавоб баҳси кескин ва интригага бой тарзда кечди. Унда мезбон жамоа 2:1 ҳисобида устун келиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Маълумки, жамоалар ўртасидаги биринчи учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланган эди. Ўша баҳсда ўзбекистонлик футболчи дубл муаллифига айланиб, жамоасига муҳим ҳисса қўшганди.
Жавоб ўйинида ҳам кураш сўнгги дақиқаларгача давом этди. 59-дақиқада Дуран меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса...