Россия–Ўзбекистон савдоси 14 миллиардга етиши кутилмоқда
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда. Россия Бош вазирининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров маълумотига кўра, 2026 йилга бориб икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 22 фоизга ошиб, 14 миллиард долларга етиши прогноз қилинмоқда.
Бу ҳақда у Тошкентда бўлиб ўтаётган “Иннопром Cентрал Асиа” олтинчи халқаро саноат кўргазмасида маълум қилди.
Расмий статистикага кўра, 2025 йил якунига келиб икки томонлама савдо ҳажми 12 фоиздан ортиқ ўсиб, 11,5 миллиард долларга етган.