Ўзбекистон шахматчилари жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Шу йилнинг 14–21 апрель кунлари Сербиянинг Врниачка-Баня шаҳрида 8–18 ёш тоифалари ўртасида рапид ва блиц йўналишларида шахмат бўйича ёшлар жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Рапид баҳслари якунларига кўра, 18 ёшгача қизлар ўртасида Ўзбекистон вакили Афруза Ҳамдамова 8,5 очко тўплаб, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди. Унинг ишончли ва барқарор ўйини бутун мусобақа давомида юқори баҳоланди.
Шунингдек, 12 ёшгача ўғил болалар ўртасида Исломбек Ҳусанов муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритишга эришди.