Блогер Бобур Мансуров давлат мукофоти билан тақдирланди
Блогер ва актёр Бобур Мансуров 15 апрель — “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари куни” муносабати билан “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди.
У Instagram орқали фаолият юритиб, турли вайнлар ва юморли видеолар билан танилган ижодкор ҳисобланади. Шу билан бирга, у Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг актёрлик йўналишини тамомлаган.
Мукофотни қабул қилгач, у миннатдорлик билдириб, келгусида кино ва театр соҳасида янада йирик лойиҳалар устида ишлаш нияти борлигини айтди.