Нигерияда ўқувчилар ўғирланиши яна хавотир уйғотмоқда
Африка қитъасининг муаммоли ҳудудларидан бири бўлган Нигерияда яна бир даҳшатли воқеа содир бўлди. Жорий йилнинг 16 апрель куни мамлакатнинг Бенуе штати ҳудудида бир гуруҳ мактаб ўқувчилари қуролланган шахслар томонидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Маълум қилинишича, юқори синф ўқувчилари маҳаллий университетга имтиҳон топшириш учун йўлга чиққан пайтда ҳужумга учраган. Ҳодиса Макурди–Отукпо автомобил йўли яқинида содир бўлган. Расмийлар 18 нафар ўқувчи олиб кетилганини ёзмоқда.