2026 йил имтиҳон жадвали эълон қилинди, муҳим саналар белгиланди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2026 йилда 9- ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари ўтказиладиган фанлар ҳамда аниқ саналарни тасдиқлади. Ушбу қарор ўқувчилар ва ота-оналар учун муҳим йўл-йўриқ вазифасини ўтайди.
9-синф ўқувчилари учун мажбурий фанлар бўйича имтиҳонлар белгиланган тартибда ташкил этилади. Жумладан, она тили ва адабиёт (ёки давлат тили) фани 1 июнь куни ёзма шаклда ўтказилади. Математика бўйича имтиҳон 4 июнь кунига режалаштирилган бўлиб, у ҳам ёзма тарзда қабул қилинади.