Осиё бойлари рейтингида кутилмаган ўзгариш юз берди
Осиё бизнес оламида йирик ўзгариш юз берди — Ҳиндистоннинг йирик саноат конгломерати Adani Group асосчиси ва раиси Гаутам Адани минтақанинг энг бой инсони мақомини қайта тиклади. Бу ҳақда 17 апрель куни янгиланган Bloomberg Billionaires Index маълумотларида қайд этилди.
Янги рейтингга кўра, Аданининг умумий бойлиги 92,6 миллиард долларга етган бўлиб, бу унга нафақат Осиё миқёсида етакчиликни, балки дунё миллиардерлари рўйхатида 19-ўринни ҳам таъминлади. Унинг асосий рақиби сифатида кўрилаётган...