Бернарду Силва "Манчестер Сити" билан видолашув ҳақида гапирди
"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Бернарду Силва мавсум якунлангач клубни тарк этишини маълум қилди ва мухлисларга самимий мурожаат йўллади.
У ўз нутқида “шаҳарликлар” сафида ўтган тўққиз йилни ҳаётининг энг муҳим даври сифатида эслади. Унинг айтишича, клуб унга орзу қилганидан ҳам катта ютуқлар ва хотиралар берган:
- “Шаҳарликлар”! Бу ерга тўққиз йил аввал келганимда, ҳаётда муваффақият қозониш, катта ишлар қилиш каби кичик боланинг орзусига эргашган эдим. Бу шаҳар ва бу клуб менга бундан ҳам кўпроқ нарса берди.